Спорт | 17:44 / 08.12.2016
8886
1 дақиқада ўқилади

Роналду хизматкорлари билан ўзи ҳақидаги маълумотларни сир сақлаш бўйича келишув тузган

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду уй ходимлари ва хизматкорларига ўзига хос шарт қўйгани маълум бўлди.

Sapo портали хабар беришича, Роналду ўзига хизмат қилувчи ходимлар билан «70 йил сир сақлаш» тўғрисида шартнома имзолайди.

Маълум қилинишича, ходимлар ушбу шартномага кўра, футболчининг шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг ўлими ёки энг яқин қариндошларининг ўлимидан 70 йил ўтмагунча ошкор қилмаслик мажбуриятини олади. Бу шарт бузилган тақдирда, айбдор 300 минг фунт миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.

Мавзуга оид