«Бу ислоҳотларимизга берилган баҳо» – президент Россиядан қайтган аёл билан суҳбати ҳақида
Шавкат Мирзиёев Андижонга ташриф вақтида кўп йиллар Россияда ишлаган, кейин Ўзбекистонга қайтиб, яхшироқ даромад қилаётган, фарзандларидан бирини ўқишга киритганини айтиб берган аёл билан суҳбати ҳақида гапирди.
«Оддий бир аёл кўзёши билан: «Жаноб президент, Россияда ишлаб юрганман, неча йиллардан бери. Икки нафар фарзандим бор, она бўлиб ўзим тарбиялаяпман», деди. Унинг кўзида нур бор эди. Менга айтган биринчи гапи – «Бу ерда даромадим анча юқори», дегани бўлди», – деди давлат раҳбари.
Президент яна бир жиҳат ўзини хурсанд қилганини айтиб, аёлнинг икки фарзандидан бири бу йил Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга кирганини таъкидлади.
«Мен ундан: «Беш йил олдин фарзандингиз ўқишга киришига ишонармидингиз?» деб сўрадим. Бутун зал «Ҳеч қачон бундай бўлмаган», деб жавоб берди. Бу ислоҳотларимизга берилган халқнинг баҳоси эмасми?» – деди Шавкат Мирзиёев.
Тошкентда пластик, шиша ва алюминий идиш қабул қилувчи фандомат ўрнатилди
Пластик, шиша ва алюминий ичимлик идишларини алоҳида йиғиш ва қайта ишлашга топширишни рағбатлантирувчи пилот лойиҳа ишга туширилди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Лойиҳа агентлик ҳамда Норвегиянинг чиқиндиларни автоматик йиғиш ва саралаш технологиялари билан шуғулланувчи TOMRA компанияси ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Аҳоли пластик, шиша ва алюминий ичимлик идишларини махсус фандоматга топшириб, ҳар бир идиш учун 150 сўм олиши мумкин (идиш пачақланмаган, бўш ва максимал уч литрли ўлчамда бўлиши зарур). Маблағ Click электрон ҳамёнига ўтказиб берилади.
5 килогача балиқ овлаш бепуллигича қолади — расмий изоҳ
Ижтимоий тармоқларда «Фишермен ID» тизими жорий этилиши ортидан ҳаваскор балиқ овлаш пулли бўлиши ҳақида хабарлар тарқалди. Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида тақиқланмаган қурол ва усуллар ёрдамида 5 кггача балиқни бепул овлаш мумкин. Бу имконият бекор этилмайди ва пулли қилинмайди, деб
















