Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саакашвили Украинада амалдорларнинг ярмини ишдан ҳайдашга ваъда берди
Одесса вилоятининг собиқ раҳбари Михаил Саакашвили Украинада ҳукумат тепасига келгач, солиқларни камайтириши, амалдорларнинг ярмидан кўпини ишдан бўшатиши ва давлат корхоналарини сотиб юборишини маълум қилди.
"Ҳукуматимиз биринчи уч ой давомида солиқларни 60 фоизга, давлат амалдорлари сонини икки баробарга камайтиради. Мен буни қандай қилиб амалга оширишни биламан. Биз сиёсий синфни ўзгартиришимиз ва давлат корхоналарини сотиб юборишимиз лозим", - деган собиқ вилоят раҳбари.
Унинг аниқлик киритишича, давлат бошқарувининг самара келтирмаслиги туфайли ҳукумат бир неча йирик заводларга харидор топа олмаяпти ҳамда ҳукуматдаги амалдорлар хорижий сармоядорлардан пора талаб қилишади. "Ҳозир исталган киши вазирлар маҳкамасига худди дўконга киргандек киради", - дея таъкидлаб ўтди у.
Маълумот учун, Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили ноябрь бошларида Одесса вилояти губернатори лавозимини тарк этиши ҳақида маълум қилганди. Шу билан бир қаторда, у ҳукуматни кескин танқид қилди. Саакашвили президент ва мамлакатнинг бошқа раҳбарларини коррупция ва шахсий бойлик орттиришда айблаган. Шунингдек, сиёсатчи Юқори радага янги сайловларни ўтказиш ва ҳукуматни алмаштиришга ҳаракат қилишини ҳам айтиб ўтди.
Мавзуга оид
13:30 / 17.07.2026
Евгений Хмара Украина мудофаа вазири лавозимига номзод бўлди
10:10 / 17.07.2026
МРБ раҳбари: Украинадаги фронтга келган россиялик янги аскар ўртача 20–30 дақиқа яшайди
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026