Сўровнома: Рустам Азимов Ўзбекистоннинг янги бош вазири бўлишга асосий номзод
Кун.уз сайти ўқувчилари Ўзбекистоннинг янги бош вазири ким бўлиши ҳақидаги сўровномада ўз тахминларини билдиришди. Сайтнинг телеграмдаги каналида ташкил қилинган сўровномада 5721 киши иштирок этди.
Уларнинг аксар қисми Ўзбекистон ҳукуматининг янги раҳбари сифатида Молия вазири, бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимовни кўришмоқда. Ушбу эҳтимолий номзод вариантини 3 мингдан ортиқ киши (60 фоиз) танлаган.
Кўрсатилган эҳтимолий номзодларнинг ҳеч бирини янги бош вазир сифатида кўрмаётганлар сони 629 нафар (11 фоиз). Улар "Бошқа номзод" вариантини белгилашган.
Айни вақтда Ўзбекистон ТИВ раҳбари бўлган Абдулазиз Комилов ҳам қолган номзодлар орасида нисбатан устунликка эга бўлган: 565 киши (10 фоиз).
Бош вазир ўринбосарлари Абдулла Орипов 8 фоиз (456 киши), Адҳам Икромов 3 фоиз (173 киши), Рўзиқулов Улуғбек 3 фоиз (163 киши), Ғуломжон Иброҳимов 3 фоиз (161 киши) ва Ботир Зокиров 2 фоиз (131 киши) жуда кам имкониятга эга деб ҳисобланган.
Қайд этиш керакки, Ўзбекистоннинг навбатдаги бош вазири ҳам парламентда кўп депутатлик ўрнига эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили бўлади. Айни вақтда бу партия Сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Содиқжон Турдиев ҳисобланади.
Мавзуга оид
20:08 / 19.10.2024
Япониялик эркак бош вазир қароргоҳига бостириб киришга уринди
20:12 / 27.09.2024
Япония ҳукмрон партиясига янги етакчи тайинланди
23:18 / 06.09.2024
Словакия бош вазирига ўқ узган ёзувчи ўзининг озод этилишини сўрамоқда
19:15 / 16.08.2024