Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венесуэла раҳбари бразилиялик ҳамкасбини “ёлланма қотил” деб атади
Венесуэла президенти Николас Мадуро пайшанба куни бразилиялик ҳамкасби Мишел Темерни “ёлланма қотил” деб атади.
"Мишел Темернинг Бразилияда қилаётган ишлари ҳаттоки Пиночет томонидан Чилида ҳам қилинмаган. Бразилияда “ёлланма қотил” Мишел Темер томонидан бизга қардош бўлган халққа қарши жиноят амалга оширилмоқда", - дея маълум қилди Мадуро Каракасдаги тадбир давомида чиқиш қилиб.
Мадуронинг фикрига кўра, Темер Бразилия халқидан Инасио Лула да Силва ва Дилма Роуссеффнинг сўл ҳукумати томонидан берилган ижтимоий имкониятларни олиб қўймоқда.
Бразилия янги ҳукуматининг конституцияга киритилиши мумкин бўлган ўзгартириш лойиҳасида яқин 20 йил давомида давлат сарф-харажатлари даражасини музлатиб қўйиш кўзда тутилган. Шунингдек, ижтимоий харажатлар миқдори ҳам кескин камайтирилади. Бу эса иқтисодиёти оғир аҳволда бўлган мамлакатда жиддий эътирозларга сабаб бўлди.
Мавзуга оид
23:19 / 14.05.2026
Мадуро қамоқда 18 кишилик умумий камерада ўтиргани айтилди
10:19 / 09.05.2026
АҚШ Венесуэладан бойитилган уран захираларини олиб чиқди
07:36 / 05.05.2026
Хотинини ўлдириш учун 10 минг долларга киллер ёллаган эркак ушланди
19:07 / 25.04.2026