АҚШда 31 ёшли аёлни қўл ва оёқларидан маҳрум қилган жиноятчининг суди бўлиб ўтди
Американинг Канзас штати суди дўкон ўғрисини 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У ўғриликдан ташқари, воқеа содир бўлган жойдаги аёлга ўта оғир жароҳатлар етказган - аёлнинг қўли ва оёғи ампутация қилинган. ABC News нашри шу ҳақида хабар берди.
Воқеа 2015 йилнинг августида Канзас штатидаги Дерби шаҳрида рўй берган. Афроамерикалик Жеймс Майкл Филипс AT&T телекоммуникацион компанияси дўкони ва сервис марказига ўғриликка тушган. Ҳужум амалга оширилган пайт 27 ёшли Филипс дўконга телефонини тузатиш учун кирган Жулия Домбога қарата ўқ узган. Бунинг натижасида шифокорлар 31 ёшли аёлнинг икки қўли ва оёқларини ампутация қилишларига тўғри келган.
Жиноятчи қўлга олинган ва тўққиз айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортилган. Октябрь ойида у айбловларнинг барча банди бўйича айбдор деб топилган.
Суд залида ҳукм ўқилишидан аввал Домбо отилган ўқлар унинг ҳаётини буткул ўзгартириб юборганлигини айтди. "Бу шундай азобки, атиги бир неча сония менинг ҳаётимни ўзгартириб юборди. Истаган киши эрталаб Канзасдаги телефон таъмирлаш дўконига кириб бориши ва ўзини хавфсизликда деб ўйлаши мумкин. Филипс менга орқадаги хонага киришни буюрди, мен қўрқиб кетдим ва "йўқ" дедим, биргина айтган сўзим шу... Тирик қолганимдан хурсандман, бироқ бу қандай ҳаёт бўлди", - деди жабрланувчи кафтсиз қўлларини кўрсатиб.
Манбага кўра, аёл 114 кун давомида шифохонада бўлган. Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун қўллари ва оёқларини ампутация қилишга мажбур бўлишган.
Мавзуга оид
19:12 / 31.10.2024
“Халқимизнинг соддалиги сабаб бўлмоқда”— Тошкент шаҳар суди раиси Panorama Airways ишига тўхталди
14:10 / 31.10.2024
Судгача санация қилиш жараёнида давлат томонидан ёрдам кўрсатилади
18:06 / 17.10.2024
Қашқадарёда судя ёрдамчиси ўзини ишдан бўшатган суд раиси устидан шу судга даъво киритди
11:08 / 17.10.2024