Трибуна.uz шанба куни Кучли бешлик чемпионатларида бўлиб ўтган асосий ўйинлар тафсилотлари ҳақида эслатиб ўтади.
Гвардиола яна бир итальян мураббийдан енгилди.

Испания
«Барселона»нинг зерикарли ғалабаси

«Олтин Глобус» йилнинг энг бефойда ўйини учун берилганида, уни «Барса» ва «Осасуна» оларди. Примера турнир жадвалининг охирги ўрнида кетаётган жамоа қаторасига бешинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.«Барселона» Класикодаги муваффақиятсизликдан бир ҳафта ўтиб, сафарда йирик ғалабага эришди, аммо бу ғалаба жамоанинг турнир жадвалидаги ҳолатига таъсир кўрсатмади.
Биринчи бўлимда Суарес ва Месси бир неча вазиятларни кўкка совурди. Памплоналик йигитлар «Барселона»га гол уришга имкон беришмади.
Иккинчи бўлимда эса Лео мудофаани ёриб ўтди. Аввалига Суарес ҳисобни очди, 72-дақиқада эса Месси рақиб футболчиларини эмаклатиб гол урди, қўшимча дақиқаларда Месси якуний ҳисобни ўрнатди - 3:0.
«Осасуна» бош мураббийи Хоакин Капаррос ёзда Испания терма жамоасини бошқариши мумкинлиги айтилаётганди, ҳозир эса унинг жамоаси Примеранинг 20-ўрнини ишонч билан "бошқармоқда".
Рамос «Реал»ни яна бир бор қутқарди

«Бланкос» 2014 йилдан буён илк марта BBC учлигининг биронта вакилисиз майдонга тушди – Зидан 4-2-3-1 схемасини танлади ва Мората, Асенсио ва Хамес ҳужумда ҳаракатланди. Колумбиялик футболчи биринчи бўлимда яхши таассурот қолдирди, аммо дарвозабон билан яккама-якка ҳолатга чиқиб бориб, гол ура олмади.
«Реал» ўйинда устунлик қилди, аммо Мората – Альваро жуфтлиги ишончни оқламади. Кейлор Навас тўп билан қанча муомала қилган бўлса, улар ҳам тўпга шунча марта тегинишди. Мадридликларнинг марказий ҳужумчиси 50-дақиқага келибгина ўзини кўрсатди - 1:0. Ўйин қаҳрамони «Депор» ҳужумчиси Хоселу бўлиши мумкин эди, у 2 дақиқа ичида Каземиро ва Рамоснинг қўпол хатоларидан фойдаланиб, 2та гол урди.


















