Жанубий Корея прокуратураси вакиллари якшанба куни президент Пак Кин Хенинг яқин дугонаси билан боғлиқ коррупция можароси бўйича суриштирув натижаларини эълон қилади. Мамлакатнинг янги президентлигига асосий номзодлари орасида БМТнинг собиқ бош котиби, шунингдек, Дональд Трамп ва Берни Сандерсга қиёсланувчи салоҳиятли майор ҳамда тўрт йил аввал президентлик пойгасида Пак Кин Хега имкониятни бой берган инсонни учратиш мумкин.
Жанубий Корея парламенти жума куни президент Пак Кин Хенинг импичментига овоз берди. Шундан сўнг давлат раҳбари бош вазир Хван Гё Анга ўз ваколатларини топширди. Президентни ҳукуматдан якуний четлатиш овоз бериш натижалари Конституцион суд томонидан тасдиқлангач рўй беради. Бунга олти ой вақт кетиши мумкин.
Суднинг якуний қарорига мувофиқ Пакнинг оқланиш эҳтимоли жуда кам. Шундай экан, агарда мамлакатни бошқариш лавозимидан четлаштирилса, президентлик сайлови 60 кун ичида ўтказилиши лозим.
Асосий номзодлар:
Пан Ги Мун
Дипломат Пан 2006 йилда БМТ томонидан бош котиб этиб сайланганидан буён Жанубий Кореянинг келажакдаги президенти сифатида кўриб келинган.
У Пак Кин Хе ҳокимияти қулаганидан сўнг консерваторларга Жанубий Корея президенти қароргоҳи - Кўк уйни қайтариб олиш учун катта умид бағишлайди.
Пан Ги Мун шу йилнинг сўнгида икки маротаба беш йиллик муддатдан сўнг БМТ бош котиби лавозимини тарк этади. Бироқ Пан мазкур масаладаги туганмас саволларга қарамай, Жанубий Корея президенти лавозимига бўлган иштиёқи ҳақида ҳеч қачон расман маълум қилмаган. Бироқ бу борадаги қизиқишларни рад ҳам этмаган.
Май ойида Жанубий Кореяга қилган сафари чоғида Пан журналистларга 1 январда уйга қайтганидан сўнг, "фуқаро сифатида нималар қилиши ҳақида қатъий ўйлаб кўриши" ҳақида айтиб ўтади. Маҳаллий ОАВ бунда президентлик лавозимига бўлган қизиқишни пайқашди.
Паннинг тарафдорлари уни халқаро кучга эга ҳурматли дипломат сифатида қўллаб-қувватлашмоқда ва Шимолий Корея ядро қуролига қарши курашда қаттиққўл Пак хонимга нисбатан ўз маҳоратини кўрсатишига ишонишмоқда. Қораловчилар эса унинг маҳаллий тажрибаси етарли эмаслиги ҳамда ўзининг аввалги мартабали лавозимида ҳеч бир фойдали ишни амалга оширмаганлигини қайд этишмоқда.
Ли Же Мен
Ли Соннам шаҳрининг майори ҳамда Демократик партиянинг аъзоси саналади. Бироқ унинг номи сўнгги ойларда Пакга қарши можаролар вақтида жуда машҳур бўлиб кетди.











