Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро вилояти ҳокими ўзгарди
16 декабрь куни Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.
Сессияда ташкилий масала кўрилди. Муҳиддин Турдиевич Эсонов вилоят ҳокими лавозимидан озод этилган. У бошқа ишга ўтган.
«Кун» манбаси маълум қилишича, унинг ўрнига Ўктам Барноев вилоятнинг янги ҳокими этиб тайинланган.
Муҳиддин Эсонов 2011 йилнинг декабрида вилоят раҳбари этиб тайинланганди.
Асли бухоролик бўлган Ўктам Барноев Исоевич 2008 йилнинг апрелидан 2010 йилнинг декабригача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида фаолияти юритган. Ундан олдин, 2008 йилгача Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари бўлган.
Аввалроқ, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этгани ва унда Эркинжон Турдимов вилоятга янги ҳоким этиб тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
16:55 / 27.02.2026
«Чириган жасад изидан» – Ўзбекистонда ўлдирилган Туркия фуқаросининг қотиллари қандай топилди?
12:51 / 26.02.2026
Бухорода 13 яшар қиз она бўлди. Гумонланувчи қамоққа олинган
12:07 / 25.02.2026
Киберфирибгарлик: бемор болалар учун хайрия видеолари орқали пул йиғган шахс ушланди
11:16 / 31.01.2026