Нодир тангаларни йиғиш – нумизматика – ҳозир бутун дунёдаги энг оммабоп машғулотга айланган. Оддий кишилар қандай тангалар жуда ҳам қиммат нархда баҳоланишини билмасликлари мумкин, бироқ профессионаллар бу борада бутунбошли экспедициялар ташкил қилиб, тинмай қидириш ишлари билан машғул бўлишади.
Танганинг қиймати эса бир неча жиҳатга боғлиқ – ёши, тарихий қиймати, ноёблиги ва бошқалар. Қуйида дунёдаги энг қиммат ва камёб тангалар рўйхатини тақдим этамиз.
Ҳошимийлар динори

Чиқарилган йили: 1944
Номинал қиймати: 1 динор
Сўнгги баҳо: 1 000 000 доллар
Саудия Арабистон зарбхонаси бу динорни халифа Умар бин Абдул Азизнинг машҳур зиёратига бағишлаб чиқарган. Бунга қадар у Арабистон ярим оролида чиқарилган энг қиммат танга, дея ҳисоблаб келинарди. Шунингдек, Саудия Арабистонида танга шарафига бутунбошли қишлоқ номи ҳам қўйилган.
Сен-Годен икки бошли бургути

Чиқарилган йили: 1907
Номинал қиймати: 20 доллар
Сўнгги баҳо: 3 000 000 доллар
Икки бошли бургут дизайни таниқли ҳайкалтарош Август Сен-Годен томонидан 1907 йилда ишлаб чиқилган. Жуда ҳам мураккаб суратни қайта чиқариш анча мушкул эди: усталар талабга жавоб берувчи атиги 20 нусхани тайёрлашга муваффақ бўлишди. Кейинроқ лойиҳа бир неча бор ўзгартирилди, танга эса 1933 йил охирига қадар чиқарилган. 1907 йилнинг икки нусхаси айни кунда Смитсон музейида сақланади. Ўша йилга тегишли яна бир танга эса кимошди савдоларда 3 000 000 долларга сотилган.
Кумуш доллар



















