Жаҳон | 10:35 / 16.12.2016
8595
1 дақиқада ўқилади

Видео: Тереза Мэй ЕИ саммитини тарк этди

Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй Брюсселда бўлиб ўтаётган ЕИ саммитини тарк этди. Бу саммитда қиролликнинг ҳамжамият таркибидан чиқиши масаласи ҳам муҳокама этилиши белгиланган.

"28 давлат вакиллари иштирокидаги саммит якунланди. Энди 27 давлат раҳбарлари иштирокидаги тушлик бўлиб ўтади. Унда Brexit бўйича суҳбатлашилади", деган ЕИ кенгаши вакили.

Европа Кенгаши биносини тарк этган Мэй хоним журналистларга етакчилар Европа мудофааси ва миграция масалаларини муҳокама этишгани ҳақида гапирган. Бундан ташқари, улар Сурия масаласида катта муҳокама ўтказишиб, Ҳалабдан тинч аҳолини кўчириш зарурати ҳақида гаплашишган. Буюк Британия бош вазири Ҳалабдаги вазият учун жавобгарликни Сурия, Россия ва Эрон ҳукуматлари зиммасига юклаган.

Мавзуга оид