Спорт | 14:48 / 18.12.2016
6421
2 дақиқада ўқилади

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати. Бронза учун баҳсда «Атлетико Насьональ» «Америка»ни енгди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи ўрин учун баҳс Колумбиянинг «Атлетико Насьональ» ва Мексиканинг «Америка» жамоалари ўртасида кечди. Ушбу учрашувда ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.

Иокагамада бўлиб ўтган баҳснинг асосий ва қўшимча бўлимлари 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 11 метрли жарима зарбаларини амалга оширишда «Атлетико Насьональ» клуби футболчилари аниқроқ ҳаракат қилишди.

Ўйиннинг асосий вақтида, 6-дақиқада мексикаликлар ҳимоячиси Мигель Самудио ўз дарвозасини ишғол этиб, ҳисобни очганди. «Атлетико Насьональ» ҳужумчиси Алехандро Герра 26-дақиқадаги голи билан ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Майкл Арройо (38) ва Орибе Перальта  (66) жавоб голлари муаллифи бўлди.

Америка – Атлетико Насьональ
Голлар: 0:1 – 6, автогол Самудио, 0:2 – 26 Герра, 1:2 – 38 Арройо, 2:2 – 66, пенальти Перальта.
Америка – Муньос, Пиментель, Пабло Агиляр, Самудио, Альварадо (Кинтеро, 46), Арройо, Герреро, Самбуэса (Мартинес, 70), Виллиам, Вальдес, Ромеро (Перальта, 59).
Атлетико Насьональ –    Армани, Агиляр, Диас, Боканегра, Энрикес, Герра (Борха, 78), Арьяс, Торрес, Урибе (Ньето, 70), Москера, Беррио (Родригес, 89).
Пенальтилар серияси
1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.
Огоҳлантиришлар: Пабло Агиляр (57), Диас (65), Пиментель (67), Ньето (77), Энрикес (79), Беррио (82).

Мавзуга оид