Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбеда 2008 йилдан аввал ишлаб чиқарилган жамоат транспортлари эксплуатацияси тақиқланади
Душанбе ҳокими Муҳаммадсаид Убайдуллаев фуқаролар хавфсизлиги ва атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш мақсадида пойтахтда 2008 йилга қадар ишлаб чиқарилган жамоат транспортлари эксплуатациясини тақиқлади. Бу ҳақида news.tj сайтида хабар берилди.
Пойтахт ҳокимлигида тақиқлов 2017 йилнинг 20 мартидан кучга кириши таъкидланди.
Бундан ташқари, ҳоким 25 декабрга қадар Душанбедаги жамоат транспортлари ҳайдовчиларини махсус форма билан таъминлаш масаласини ҳал қилишни топиширди.
Бугунги кунга келиб, душанбеликлар ва шаҳар меҳмонларига ҳар куни 93 йўналиш бўйича ўртача 197та автобус, 60та троллейбус ва 2 250дан ортиқ микроавтобус хизмат кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг 11 ойи ичида шаҳар жамоат транспорти 235,9 миллион кишини ўз манзилига етказган.
Мавзуга оид
16:14 / 04.06.2026
Электропоезд чиптасини Тошкент жамоат транспорти билан боғловчи тарифлар жорий этилади
15:14 / 04.06.2026
Йўлкирани автобусга чиқиш пайтида тўлаш мажбурий бўлади
17:55 / 25.05.2026
Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 4:00 дан ҳаракатланади
13:40 / 20.05.2026