Light | 18:03 / 19.12.2016
7800
2 дақиқада ўқилади

Мутахассис: Инсонни яхшилаб билиб олиш учун Facebook’даги 240 та “лайк” етарли

Фото: AP

Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчисини 240 та “лайкини” таҳлил қилиш у ҳақда кўплаб маълумотларни тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Стэнфорд олий бизнес мактаби доценти Михал Козински маълум қилди.

“Инсонни қандай ҳамкасблигини тушуниш учун 10 “лайк”ни таҳлилдан ўтказиш кифоя. Уни қанчалик яхши турмуш ўртоқ бўлишини билиш учун эса деярли 230-240 “лайк” талаб этилади, - деб ҳисоблайди мутахассис. – Бу борада аниқлик жуда юқори: масалан, тери ранги, жинсини 90 фоиз эҳтимол билан тўғри топиш мумкин”.

Умуман олганда инсоннинг “рақамли излари” (ўша “лайк”лардан тортиб кредит картаси орқали маҳсулотлар харид қилиш ва тармоқда мусиқа тинглаши) орқали у ҳақда кўп нарсани билиб олиш мумкин экан. “Менинг услубим сизнинг маълум бир инсоннинг руҳий хусусиятларини билиш учун “рақамли излардан” фойдаланишингиз мумкинлигини кўрсатиб беради”, - дея айтиб ўтди 34 ёшли олим.

Хабарларга кўра, тадқиқотлар ижтимоий тармоқдаги хатти-ҳаракат маълум бир шахс ҳақида аниқ маълумотларни тақдим этишини исботлаган.
 

Мавзуга оид