Ислом Каримовнинг қўриқлаш хизмати собиқ раҳбари Давлат божхона қўмитасига раис бўлди
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси ўзгарди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар берилган.
Сайтда айни вақтда Давлат божхона раиси сифатида генерал-майор Муиджон Ваҳобович Тоҳирий кўрсатилган.
ДБҚ раҳбари лавозимида 2011 йилдан буён фаолият юритиб келган Зоҳид Дусанов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти раҳбарлигига ўтказилган. Дусанов генерал-майор Шуҳрат Узоқов ўрнини эгаллади. У 2008-2011 йилларда ҳам шу лавозимда бўлганди.
РИА Новости агентлиги маълумотига кўра, Тоҳирий бунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти қўриқлаш хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган.
2013 йилга қадар у Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган, унга қадар эса Республика раҳбари давлат маслаҳатчиси, Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Унинг шундан кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
14:09 / 27.03.2022
Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосарлар тайинланди, ҳудудий бошқармаларда ҳам ўзгаришлар
22:15 / 07.10.2019
232 миллион сўмлик «Тропикамид» ва «REGAPEN» дори воситаларининг ноқонуний айланмаси тўхтатиб қолинди
18:11 / 01.04.2019
Қиморхонадаги марихуана олди-сотдиси фош қилинди
19:20 / 27.11.2018