Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер ядросида темир оқими пайдо бўлди
Буюк Британия ва Дания геофизиклари Ер ядросининг ички қисмида темир оқими пайдо бўлганини аниқлашди. Ушбу тадқиқотга бағишланган мақола Nature Geoscience журналида чоп этилган.
Темир оқими Ернинг Шимолий қутби остида жойлашган суюқ ташқи ядроси ичида ҳосил бўлган. Унинг кенглиги айни вақтда 420 кмни ташкил этади. Оқим бундай катта ўлчамга етишининг сабаби 2000 йиллардан бошлаб йилига тахминан 40 кмга кенгайганидир.
Геофизиклар тахмин қилишларича, улар кашф қилган темир оқими Ер магнит майдонини ҳосил қилувчи объектлардан биридир. Олимлар ўз кузатувларини Swarm миссияси ёрдамида амалга оширган. Swarm миссияси Европа космик агентлигининг сайёрамиз магнит қобиғини ўрганувчи учта сунъий йўлдошидан ташкил топган мажмуасидир.
Ер ядросининг радиуси 3,5 минг километрни ташкил этиб, мантия остида, Ер сатҳидан 2,9 минг км чуқурликда жойлашган. У қалинлиги 2,2 минг километрни ташкил этувчи суюқ ташқи қатлам ва радиуси 1,2 минг кмга тенг қаттиқ ички ядрога эга.
Мавзуга оид
09:15 / 27.06.2026
Қайси мамлакатларда ядро чиқиндилари энг кўп? Янги харита эълон қилинди
08:47 / 07.04.2026
“Орион” кемаси Ердан 407 минг километр узоқлашди
08:40 / 27.02.2026
Женевада Эроннинг ядро дастури бўйича музокаралар якунланди
07:39 / 16.02.2026