Фан-техника | 07:47 / 22.12.2016
9847
1 дақиқада ўқилади

Nokia компанияси Apple‘ни судга берди

Фото: Getty Images

Nokia компанияси судга АҚШнинг Apple компаниясига қарши патент ҳуқуқларини бузганлик бўйича бир нечта даъво аризаси берди. Бу ҳақда компания сайтида айтилди.

Компаниянинг маълум қилишича, у учта интеллектуал мулк портфелига эга. Таъкидланишича, компания замонавий смартфон ва планшетларда қўлланувчи кўплаб технологияларни қамраб олувчи ўн минглаб патентларга эга. 

"2011 йилда лицензиялаш ҳақидаги ва Nokia Technologies’нинг баъзи патентларини қамраб олувчи келишув имзолангандан бошлаб, Apple кўплаб маҳсулотларида қўлланадиган бошқа патентланган ишланмаларни лицензиялаш борасидаги Nokia’нинг таклифларини рад қилиб келган", дейилди Nokia’да.

Nokia’нинг таъкидлашича, Apple билан кўп йиллик бесамар музокаралардан кейин у ўз ҳуқуқларини судда ҳимоя қилмоқчи.

 

Мавзуга оид