Жаҳон | 08:03 / 23.12.2016
3784
1 дақиқада ўқилади

British Airways борткузатувчилари иш ташлашни бекор қилишга рози бўлишди

Фото: Reuters

British Airways борткузатувчилари Рождество байрами арафасида режалаштирилган оммавий иш ташлашни бекор қилишга рози бўлишди. Бу ҳақда Британиянинг Unite касаба уюшмаси маълум қилди

Касаба уюшма бош котиби Лен Маккласки бу қарорга нима хизмат қилганини айтди.

"Бизда авиакомпаниядан янги таклиф бор, биз уни аъзоларимизга жўнатамиз. Рождество ва Совғалар кунига (25 ва 26 декабрь) режалаштирилган икки кунлик иш ташлаш бекор қилинди. Бизнинг аъзоларга British Airways муаммони енгиш учун етарлича иш қилганини ҳал қилишига тўғри келади", деб айтди Маккласки.

Аввалроқ British Airways борткузатувчилари Рождество арафасида иш ташлашни ўтказишлари маълум қилинганди. Норозиликларга "фақирона" маошлар ва иш берувчи томондан ўз ваъдаларининг бажарилмаслиги сабаб деб айтилганди.

 

Мавзуга оид