Жамият | 14:41 / 26.12.2016
10752
1 дақиқада ўқилади

Таъсирли видео: Қизчаларга вафот этган бувасининг овози ёзилган ўйинчоқ совға қилинди

Женнифер Рамос исмли аёл Twitter ижтимоий тармоғида ўзининг икки синглиси томонидан вафот этган бувалари овози ёзилган юмшоқ ўйинчоқни қабул қилиб олганликлари тасвирланган видеони чоп этди. Бу ҳақда Buzzfeed хабар бермоқда.

Оила 2016 йилда ҳақиқий фожиани бошидан ўтказди: 56 ёшли Флоренсио Хименес автомобиль ювиш шохобчасига қуролланган ҳужум вақтида миясига қон қуйилиши сабаб вафот этди

Бироқ, Марианна ва Сара Рамослар ўз холасидан ноодатий совға қабул қилиб олишган – ҳаётдан кўз юмган бувалари овози ёзилган юмшоқ ўйинчоқлар.

«Биз бувамиз байрамлар пайтида ёнимизда бўлишига ўрганиб қолгандик. Эндиликда унинг йўқлиги жуда билинмоқда», - дейди Женнифер.

Овозли хабарлар Хименеснинг ўлимидан бироз вақт аввал тасвирга туширилган видеоклиплардан олинди. Женнифернинг фикрича, сингиллари ўз бувасининг овозини ҳеч қачон эсдан чиқармайди ва ўзлари истаган пайтда уни эшитишлари мумкин.

Мавзуга оид