Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қора денгизда Ту-154'нинг 1,5 мингдан ортиқ парчалари топилди
Қора денгизда Россия мудофаа вазирлигига тегишли бўлган Ту-154 самолётининг 1,5 мингдан ортиқ парчаси топилди. Бу ҳақда ТАСС куч тузилмаларидаги манбага асосан хабар бермоқда.
«Қидирув ишлари давомида ҳаммаси бўлиб самолётнинг 1547 парчаси топилди, улардан 567 таси сув юзасига кўтарилди», - деган у.
Эслатиб ўтамиз, Москвадан учиб чиққан ва Сочидаги аэропортдан ёнилғи тўлдириб, Сурияга парвозни давом эттирган самолёт бортида Россия ҳаво-космик кучларининг Хмеймим авиабазасида хизмат ўтаётган авиагуруҳни Янги Йил билан табриклашга йўл олган Александров номли ансамбль мусиқачилари, ҳарбий хизматчилар ва 9 нафар журналист бор эди. Самолёт радарлардан ғойиб бўлганидан кўп вақт ўтмасдан Сочи қирғоғидан 1,5 километр ичкарида, Қора денгиз ҳудудида қулаб тушгани маълум бўлди. Самолётда жами 92 киши бўлган.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
21:35 / 15.06.2026