Жаноб Эндрю Тейлор таомга бўлган чексиз муҳаббати билан ажралиб турарди. У қовурилган, аччиқ, ёғли таомларни паққос тушириб кунини ўтказарди. Шунингдек шоколад, тортлар ва ширинликлардан ҳам хуш кўрарди. Бир йил ичида Эндрю (ўзининг тан олишича) ўзини бошқара олмайдиган даражага етган. Бундай қарамликдан ташвишга тушган жаноб Тейлор ўзига ўзи савол берди: инсоннинг фақатгина бир турдаги маҳсулот билан озиқланиши нималарга олиб келаркин? Бу борада бироз фикр юритган Тейлор ўзи учун картошкали парҳезни танлаб олди ва бир йил унга риоя қилди.
Рационал қарор

Тейлор картошканинг нафақат катта миқдордаги углеводга эгалиги, балки оқсил ва ёғларга ҳам бой эканлигидан хабар топди. Бундан ташқари, сабзавот инсонни С витамини ва темир моддаси билан таъминлайди.
Картошкали тажриба

Илк икки ҳафта анча оғриқли ўтди. Кўп овқат ейишга ўрганиб қолган Тейлор картошкаларни йиғлаб еб ўтирарди ва ўзининг суратларини ижтимоий тармоқларга юкларди. Бироқ 15-кундан бошлаб анча енгил тортгани ўзини ҳам ажаблантирди. У энди аввалгидек овқатга талпинмас, организм ҳам бир маромда ишларди.
Қатъий назорат

Тейлор кунига 4 килограммгача картошка истеъмол қилишига тўғри келмоқда. У ўзини қатъий назорат остига олди ҳамда на дўстлари билан йиғилганда ва на ресторанларда ўз парҳезига хиёнат қилмади (овқатини ўзи билан олиб юрди).
Ижтимоий жиҳат

Дастлаб Тейлорнинг дўстлари картошкали парҳез устидан кулишди, бироқ вақт ўтган сайин уни тушуниб, қўллаб-қувватлай бошлашди. Аввал картошка парҳезига қарши чиққан Эндрюнинг даволовчи шифокори эса бир йил давомида унга бепул хизмат кўрсатишга қарор қилди.
Ёқимли натижалар

















