07:58 / 31.12.2016
5549

Бир қатор британ спортчиларига рицар унвони берилди

Фото:Getty images

Буюк британиялик спортчилар – жаҳоннинг амалдаги биринчи рақамли эркак теннисчиси Энди Маррэй ҳамда 4 карра Олимпия чемпиони, енгил атлетикачи Мо Фарага Британия империяси ордени – рицар унвони берилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шунингдек, бу унвонга от спортида Паралимпиадалар чемпиони Ли Пирсон, Евро-2016 футбол мусобақасининг яримфиналигача борган Уэльс терма жамоаси бош мураббийи Крис Коулман ҳам лойиқ деб топилди. 

 

Top