«Трибуна» Boxing Day кунларида танаффуссиз ўйнаётган инглиз клублари ўйинларини ёритишда давом этади. 1 январь куни 19-тур ўйинлари ўтказилган Англияда 2 январь куни 20-тур учрашувлари бошланади ва 3 кун давомида мухлислар Англия футболидан баҳра олишади.
Қуйида учрашувлар анонси ва прогнозлар.
2 январь
17:25 «Мидлсбро» — «Лестер» — «Матч ТВ»
«Мидлсбро» ўтган турда «Олд Траффорд»да ғалаба қозониши мумкин бўлганди, аммо бунинг учун Вальдеснинг маҳорати ва тажрибасининг ўзигина камлик қилди. «Мидлсбро»нинг ҳужум чизиғи шу куни кўнгилдагидек ўйнамади. Амалдаги чемпион «Лестер»нинг бу мавсумдаги ўйинлари қовушмаяпти. Қолаверса, бу жамоа бу мавсумда ҳали сафар ўйинларида бирон марта ҳам ғалабага эришмаган. Клаудио Раньери шогирдларига бу сафар ҳам қийин бўлиши мумкин: «Мидлсбро» ўз уйида аутсайдерларни фақат енгмоқда. Прогноз: 1:1.
19:55 «Манчестер Сити» — «Бёрнли» — «Матч ТВ»
Ливерпулдаги учрашув шуни кўрсатдики, «Манчестер Сити»ҳали ҳам оқсоқланишда давом этмоқда, Агуэро сафга қайтгани «шаҳарликлар» ўйинини кучайтириб қўймаган. Лекин Пеп Гвардьола жамоаси ярим куч билан ҳам «Бёрнли»ни енга олиши керак: бу ўйинда меҳмонлар майдоннинг иккинчи қисмига кам ўтишади ва ҳимояланиш билан машғул бўлади. Лекин «Манчестер Сити» бундай рақибларга қарши кўп ўйнади ва ғалаба қозонди. Қолаверса, «Бёрнли» бу мавсумда сафар учрашувларида атиги 1 очко олган. Прогноз: 2:0
19:55 «Сандерленд» — «Ливерпуль» — «Матч! Футбол 1»
«Сандерленд» мағлубиятга учрашда давом этмоқда, Дэвид Мойесни эса ҳайдашмаяпти. Иккинчи давранинг илк учрашувида ҳам «қора мушуклар» турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турган «Ливерпуль»га қарши нимадир ўйлаб топишига ишониш қийин. Бу жамоаларнинг «Стэдиум оф Лайт» стадионида кечган охирги уч учрашуви мерсисайдликлар ғалабаси билан якунланган. Бу учрашувда ҳам Юрген Клопп 2 олдин ўйин ўтказган футболчиларини ўйнатмасдан, ротациялар амалга оширган тақдирда ҳам осонлик билан 3 очко олиши мумкин. Прогноз - 0:2.
19:55 «Эвертон» — «Саутҳемптон»
Boxing Day бошланганида «Арсенал»ни енгган «Эвертон» муваффақиятларини давом эттира олмади: жамоа кейинги 2 турда бир очко олди. Аммо «Саутҳемптон»га қарши ўйинда ливерпулликлар фаворит ҳисобланишади, бу жамоа рақибдан бир кун кўпроқ дам олди (охирги учрашувини 30 декабрь куни ўтказган), Роналд Куман эса собиқ жамоасини жуда яхши билади. «Саутҳемптон» кейинги вақтларда барқарор ўйнай олмаяпти, жамоа охирги 2 учрашувида камчилик бўлиб ўйнади ва ютқазди. Прогноз - 3:1.















