Жаҳон | 10:10 / 04.01.2017
5423
1 дақиқада ўқилади

БМТ: Мўсуллик қочқинлар оқими 50 фоизга ошди

Фото: Reuters

Ироқнинг Мўсул шаҳрини ҳар куни тарк этаётган одамлар сони шаҳарни жангарилардан озод қилиш операциясининг 2-босқичи бошлангандан кейин 50 фоизга ошди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди. 

Дюжаррик берган маълумотларга кўра, 29 декабрдан Мўсулда ҳарбий операциялар фаоллашгани кузатилмоқда. Охирги 5 кун ичида шаҳардан 13 минг киши қочиб кетган. "Шаҳарни ҳар куни тарк этаётган одамларнинг ўртача сони ҳарбий ҳаракатлар фаоллашганидан кейин деярли 50 фоизгача – 1,6 мингдан 2,3 минггача ошган", деб айтди Дюжаррик. Унинг айтишича, Мўсулни тарк этган одамлар сони 130 минггача етган.

Дюжаррикнинг маълум қилишича, БМТ ва унинг ҳамкорлари шаҳарнинг шарқий мавзеларига гуманитар ёрдам етказмоқда, вазият барқарорлашган. Мўсулда ҳар куни 1 тонна сув, озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёждаги товарлар тақсимланмоқда.

Мавзуга оид