Фото: LG

Smart Inverter Motor (СБ) ва Axial Turbo Cyclone (СБ) чангни кучли тортиб олиш ҳамда ишлатишнинг ажойиб қулайлигини таъминлайди

Лас-Вегас, 2017 йил 2 январь. – Лас-Вегасда келаси ҳафтадаги CES® 2017 кўргазмасида LG Electronics (LG) компанияси CordZero (СБ) чангюткичлар янги авлодинини тақдим этади. Улар янада янгиланган CordZero Handstick ва CordZero Canister моделлари билан тақдим этилган ҳамда фойдаланувчиларга    LG AERO SCIENCE вакуумли технологиясини қўллаган ҳолда тозалаш ишларининг янги сифатини ҳис қилиш имконини беради.

Фото: LG
Фото: LG

LG CordZero Handstick: Кучли тортиб олиш ва эргономик фойдаланиш

Янги CordZero Handstick ўзининг Smart Inverter Motor (СБ) узатмаси сабаб юқори даражадаги тортиб олиш кучини таъминлайди. У самолёт двигателидан 16 маротаба тезкор айланади ҳамда 3D турбовентиляторга кучли ҳаво оқимини яратиш имконини беради. 10 йиллик кафолатга эга бўлган Smart Inverter Motor юқори ишлаб чиқариш ва ихчам ҳажмда узоқ муддат фойдаланиш имконини бериб, қувватни чангюткич бошига Power Drive Nozzle (СБ) соплоси орқали етказиб беради. Бундан ташқари Smart Inverter Motor двигатели томонидан яратилувчи Axial Turbo Cyclone (СБ) кучли ҳаво оқимини ташкил қилиб, улар майда чанглардан анча самарали тозалайди. Чангюткичнинг яхшиланган 5-поғонали фильтрация тизими HEPA 13 фильтрини қўллайди. Бу тозалаш ишлари давомида пайдо бўладиган чангни кўпроқ йўқотиш имконини беради. Бундан ташқари, Dual PowerPack (СБ) иккита ечиладиган литий-ионли батареялар чангюткичга қувват олиш учун тўхтамай кўпроқ ишлаш имконини тақдим этади.

2017 йилга мўлжаллаб эргономик яхшиланган LG Cord Zero Handstick телескопик тутқичга эга бўлиб, у баландликни бир маромда ушлаш ҳамда баланд шифтларнинг бурчакларига қадар етиб бориши мумкин. Чувалтиришга қарши технология сочлар ва уй ҳайвонларининг юнглари чўткага чалкашиб кетишидан сақлаб туради. Буларнинг барчаси деворга илинувчи қувватлаш ускунаси билан биргаликда уйни тозалаш ишларини енгиллаштиради.