Хайрия фаолияти бўйича маслаҳатчи ва ёзувчи Женни Санти бойликка эга бўлишдан кўра, у билан баҳраманд бўлиш инсонга қанчалар фойда келтириши ҳақида фикр юритди.
“Узоқ йиллар давомида жамиятнинг турли қатламларидаги хайрия билан шуғулланган юзлаб кишиларнинг ғояларини йиғдим – улар орасида ажойиб тадбиркорлар, талабалар, меҳнатни яхши кўрувчи фаоллар, кўнгиллилар ва ҳаттоки кичик ёшдаги болалар ҳам бор эди. Уларнинг барчаси маълум миқдордаги ўз маблағларидан юракка яқин бўлган ниманидир бўлишиш истагида воз кечишган. Уларни кузатгач, сиз ўз пулларингиз билан бўлишсангиз, қалбингиздан нималар кечишини билиб олдим. Демак хайрия мақсадида маблағ берувчи миллиардерлар:
1. Роҳат олади
Мен фаоллар ва хайриячилардан ўз пулларини урушга, турли дори воситаларини жониворларда синаб кўришга қарши ёки инсон ҳуқуқларига боғлиқ тарғибот ишлари билан шуғулланувчи лойиҳаларга беришса, қалбларидан нима кечишига қизиқдим. Фаол ҳаётий позициясига эга бўлган кишилар ўзларини бахтли ҳис қилади ва ғам-ғуссадан азият чекишмайди.
2. Кўплаб ажойиб инсонларни учратиш имкони
MTV асосчиларидан бири Том Фрестон кўнгиллилар иши ҳақида шундай фикрларни билдириб ўтган: «Битта эшик 10 та эшикни очади. Хайрия иши менинг дўстларим сафини ажойиб инсонлар билан янада тўлдирди».
3. Шахсий муаммоларни бартараф этиш мумкин
«Яширин алкоголиклар» гуруҳи иштирокчилари орасида ўтказилган сўровга кўра, уларнинг бошқаларга ёрдам берадиганлари дастур бошланганидан бир йил ўтиб икки маротаба кўпроқ ҳушёр бўлишар экан. Руҳшуносларнинг маълум қилишича, бу «жароҳат олган табиб принципи» деб аталади. Биз бошқаларга ёрдам берганда, ўзимизга ҳам кўмак беришимизни унутманг.
4. Бойроқ бўлиш
Баъзи бир ҳолларда ўз пулларини бемалол берувчи кишилар янада бойиб кетишига гувоҳ бўламиз. Шундай инсонлардан бир нечтасининг ҳикоясини келтирамиз. Асли келиб чиқиши суданлик бўлган британиялик телекоммуникацион магнат Мо Иброҳим: «Ҳамма биз билан ҳамкорлик қилишни истайди. Сизда худди ишонч сертификати пайдо бўлгандек. Кўплаб корхоналар сиз билан иш юритишни истаб қолади», дейди. CNN асосчиси Тед Тернер эса шундай фикрларни билдириб ўтган: «Сахийликни кўрсатиб, сиз ўзингизни ажойиб ҳис қиласиз. Ҳар доим пулларни шамолга сочиб юборганимдек тасаввур уйғонганида, қандайдир ғайритабиий усул билан янада кўпроқ маблағни қабул қилиб оламан». Хеж-фонд асосчиси, миллиардер Билл Экман эса шундай деган: «Бериш менда даромад олиш ҳиссини келтириб чиқармайди. Мен хайрия фаолияти молиявий даромад келтирганига аминман. Тўғридан-тўғри эмас, балки ҳаётимда учратган кишилар, ғоялар ва турли тажрибалар орқали. Кўплаб дўстларим, шерикларим ва маслаҳатчиларимни айнан хайрия орқали топганман. Уларнинг маслаҳати, фикрлари ва қўллаб-қувватлови жуда ҳам муҳим бўлган. Киши қанчалик кўп берса, унинг ҳаёти шунчалик бойиб бораверади».














