Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия ҳукумати: тунги клубга ҳужум қилган террорчи мамлакатдан чиқиб кетган бўлиши мумкин
Фото: Reuters
Туркия ҳукумати Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилган террорчининг алоқаларини аниқлади. У хорижда яширинган бўлиши мумкин, деб хабар беради Рейтер мамлакат бош вазир ўринбосари Вейси Қайноққа асосан.
Туркия бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳужум бир киши томонидан амалга оширилган, бироқ унга ёрдам беришган бўлиши мумкин. Унинг тахминича, террорчи – уйғур. Туркия ҳукумати унинг яшириниши мумкин бўлган жойлари ва алоқаларини аниқлашга муваффақ бўлди. Қайноқнинг фикрича, ҳужум қилган шахс Туркиядан чиқиб кетган бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Измир шаҳрида теракт ташкилотчиларини қидириш бўйича махсус амалиёт давомида 40 киши қўлга олинди. Улар ИШИД билан алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Мавзуга оид
18:05 / 15.04.2026
Туркиядаги мактабда отишма рўй берди. Қурбонлар ва яраланганлар бор
14:29 / 14.04.2026
Туркиядаги лицейда отишма рўй берди
09:17 / 13.04.2026
Туркияда Ўзбекистон кўмагида қурилган “Бухоро” масжиди очилди
22:58 / 12.04.2026