Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кот-д'Ивуарда ҳарбийлар исён кўтарди
Фото: Reuters
Кот-д'Ивуар ҳукумати мамлакатнинг 3 шаҳрида ҳарбий хизматдан бўшатилган аскарлар исён кўтаргани ҳақида маълум қилди.
Associated Press агентлиги хабарига кўра, 6 январь тонгида мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланмиш Буаке шаҳрида тартибсизликлар бошланган. Кун бўйи шаҳарда отишмалар давом этган. Қайд этилишича, аскарлар маошлар оширилишини талаб қилишган.
Кейинроқ бундай ҳолатлар Далоа ва Коргоҳо шаҳарларида такрорланган. Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, кўчалар бўйлаб қуролланган кишилар юриб ўтган, хавфсизлик хизмати кучлари эса ўз постларини ташлаб кетган.
Reuters агентлиги маълумотига кўра эса, Буаке шаҳрини ҳарбий хизматдан бўшатилган аскарлар эгаллаб олган. Ҳарбий манба маълумотига кўра, собиқ ҳарбий хизматчилар полиция участкаларига ҳужумлар уюштириб, қуролларни тортиб олишган. Далоадаги ҳарбий лагерда отишма келиб чиққан. Бу ерда ҳам тартибсизликлар ҳарбий хизматдан бўшатилган аскарлар томонидан содир этилгани айтилган.
Агентлик хабарида қайд этилишича, исён тўлқини мамлакатда бўлиб ўтган парламент сайловлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Шу билан биргаликда ҳарбийлар ўз талабларини баён қилишмаган, шунингдек, исён кўтарилган шаҳарлар орасидаги боғлиқлик ҳам қайд этилмаган.
Бу мамлакатда худди шундай исён 2014 йилда ҳам бўлиб ўтганди. Ўшанда аскарлар мамлакат бўйлаб бир неча шаҳарда баррикадалар ўрнатган ва маошлар оширилишини талаб қилганди. Ҳукумат уларнинг талабларини бажарганди.
Мавзуга оид
16:11 / 02.05.2026
“Тасалли берувчи аёллар” маскани — япон ҳарбийлари қанча қиз-аёлни жинсий қулликка маҳкум этганди?
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
14:37 / 21.03.2026
Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтказилган мусобақада рекорд натижа қайд этишди
23:00 / 15.01.2026