Жаҳон | 18:56 / 07.01.2017
4043
1 дақиқада ўқилади

Туркия Баашикдан ўз қўшинларини олиб чиқади

Фото: EPA/SEDAT SUNA

Бағдод ва Анқара ўртасида Ироқ шимолидаги Баашик аҳоли пунктида жойлашган турк қўшинларини олиб чиқиш бўйича келишувга эришилган. Бу ҳақда As Sumaria телеканалига Ироқ бош вазири Ҳайдар Ал Абадий маълум қилган

"Турк қўшинларини Баашикдан олиб чиқиш бўйича Ироқ талаби борасида келишувга эришилган", - деб баёнот берган Ироқ бош вазири. 

Ироқ ҳукумати бир неча маротаба Туркиядан мамлакат шимолидаги ҳарбийларини олиб чиқишни талаб қилган эди. Расмий Бағдодга кўра, Баашикда турк ҳарбий бўлинмаларининг бўлиши Ироқ ички ишларига аралашиш ҳисобланиб, давлат суверенитетини бузган. Анқара маъмурияти, Ироқ расмийларининг мамлакат шимолий ҳудудларида турк кучлари бўлишига рухсат берганини иддао этиб, Бағдоднинг турли қарашини англай олмаётганини таъкидлаганди. 


 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид