Янги йилнинг биринчи ҳафтаси ҳам ортда қолди. Бу вақт оралиғида дунё одамлари ҳаётида кўп воқеа-ҳодисалар бўлиб ўтди. Reuters агентлиги ана шу воқеаларнинг энг ёрқин ва таъсирлиларини фототасмага муҳрлади. Қуйида ана шу суратларни томоша қилиш мумкин.

1. Австралиянинг Сидней шаҳридаги мушакбозлик. 2016 йил, 31 декабрь.

2. Хитойнинг Фуян шаҳридаги кучли смог остида одамлар рақс тушишмоқда. 2017 йил, 2 январь.

3. Аёл ўз ити билан Ридо анҳори яқинида сайр этмоқда. Оттава, Канада. 2017 йил, 4 январь.

4. Reina тунги клуби деворлари остига ташланган гуллар. Янги йил оқшомида бу ерда номаълум киши дам олаётганларга қарата ўт очган эди. Истанбул, Туркия. 2017 йил 1 январь.

5. Истанбулдаги Reina тунги клубида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлган Фотиҳ Чақмоқнинг ота-онаси йиғламоқда. 2017 йил, 2 январь.

6. Хитойнинг Эрхай кўлида ёшлар ўз никоҳларининг фотосессиясини ўтказишмоқда. 2016 йил 28 декабрь.

7. Беш яшар Фах Жем исмли филча жароҳатланган оёғини даволаш йўлида ҳовузда чўмилмоқда. У уч ойлик бўлганида унинг оёғи филлар учун қўйилган қопқонга тушиб қолган. 2017 йил 5 январь.

8. Фаоллардан бири қўлида “Мен сени севаман” деб ёзилган ҳаво шарини ушлаб турибди. Дамашқ, Сурия. 2016 йил, 30 декабрь.