Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сеулдан чақиртириб олинган Япония элчиси Жанубий Кореяни яқин кунларда тарк этади
Япон оккупацияси вақтида жинсий зўравонлик қурбонлари бўлган аёлларга Жанубий Кореянинг Пусан шаҳридаги Япониянинг бош консуллиги рўпарасида ўрнатилган аёл ҳайкали атрофидаги вазият сабабли ортга чақиртириб олинган Япониянинг Сеулдаги элчиси Ясумаса Нагаминэ ҳамда Пусандаги бош консули Ясухиро Моримото Жанубий Кореяни 9 январда тарк этадилар. Бу ҳақда дипломатик манбаларга иқтибос келтирган ҳолда "Рёнхап" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга 6 январда Токио ўзининг элчисини ҳайкалнинг ўрнатилишига жавоб чораси сифатида ортга чақиртириб олишини айтган. "Бундай ҳаракатлар икки томонлама муносабатларга салбий таъсир кўрсатади, бунга йўл қўйиб бўлмайди. Биз Жанубий Корея томонига бу масалани тегишли тарзда ҳал қилишни сўраб бир неча маротаба мурожаат қилганмиз, бироқ ҳеч қандай чоралар кўрилмаган", деб айтди Суга.
Можарога сабаб бўлган ҳайкал Жанубий Корея жамоатчилик ташкилотлари вакиллари томонидан 28 декабрда Пусанда маҳаллий ҳокимият билан келишилмаган ҳолда ўрнатилган. Бироқ бу ҳайкал шу куни олиб ташланган. 30 декабрда фаоллар шаҳар маъмурияти рухсати билан ҳайкални яна япон консуллиги ёнида ўрнатишган. Япон томони бунга қарши чиқмоқда.
Сеул маълумотларига кўра, Иккинчи жаҳон уруши вақтида 200 мингга яқин кореялик ва хитойлик аёллар япон ҳарбийлари билан жинсий алоқаларга киришга мажбур қилинганлар.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026