07:43 / 09.01.2017
7071

Қудусдаги теракт видеоси пайдо бўлди

Yeshiva World News нашри YouTube-каналида Қудусда террорчи юк машинасида ҳарбийлар гуруҳини босиб кетган лаҳза тасвирланган видео пайдо бўлди.

Видеода ҳарбийлар автобус ёнида йўл четида турганларини кўриш мумкин. Юк машинаси ҳайдовчиси катта тезликда пиёдалар йўлкасига чиқиб, ҳарбийларни босиб, бир неча метр юриб ўтган.

Ён атрофдаги одамлар буни кўриб воқеа жойидан қоча бошлаганлар. Ҳайдовчи одамларни босгандан кейин орқага автобус томон йўналиб, сўнгра яна олдинга қараб юрган.

Қудусда ҳайдовчи ҳарбийларни босиб кетиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 15 киши яраланди. Террорчи йўқ қилинган. Ҳукумат маълумотларига кўра, у ИШИД билан боғланган бўлган. 

Top