
Бундан икки ой аввал «Fast and Easy» ўқув маркази IELTS ўргатиш учун ўзининг махсус услубини ишлаб чиққани ва унда илк дарслар бошланганини маълум қилган эди.
Унга кўра, бу услуб ўқув маркази томонидан ишлаб чиқилган ва ўхшаши йўқлиги аниқ. Унда кенгайтирилган тартибда — ҳафтада 6 кун, кунига 2 соатдан, 2 ойдан 6 ойгача бўлган ўта интенсив IELTS курсларини ўқиш керак.
«Ушбу IELTS курси ҳақида батафсил бу ерда танишинг”
Ҳозирда эса ушбу услуб асосида ўқиган талабаларнинг илк гуруҳи IELTS бўйича имтиҳонларни муваффақият билан топшириб олишди. Жами 8 нафар талаба 2 ой давомида ўқиб, аллақачон IELTS топширишга улгуришди ва барчада эришилаётган натижарлар кафолатланганидек — IELTS тизимида 7 баллдан юқори.
Бундай натижа қайд этган талабаларнинг курс ва жараён ҳақидаги фикрлари билан қуйида танишинг:
Жонибек Ўлмасов: Мен ушбу кунда Тошкент Молия Институти талабасиман. Инглиз тилининг IELTS тизимида қисқа вақтда юқори баллга эга бўлиш мен учун муҳим бўлганлиги сабабли «Fast and Easy» ўқув марказини танладим. Марказ томонидан ташкил қилинган 2 ойлик ўта интенсив ва янгича ёндашув асосида ташкил қилинган курсларда ўқиб, декабр ойида 7 балл олишга эришдим. Албатта, бу юқори натижа, лекин яна қайта топшириб, 8 балл олиш эса янги мақсадим. Марказга раҳмат.

Баратов Аслиддин: Мен «Fast and Easy» ўқув марказига келмасимдан олдин IELTS ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга эмасдим ва кўплаб қийинчиликларга дуч келишим ҳақида тахмин қилгандим. Мукаммал ўқув тизими туфайли ҳеч қандай қийинчиликларсиз жуда тез фурсатда инглиз тили ҳамда IELTS бўйича жуда мустаҳкам билим олдим. Натижа эса кўнгилдагидек, яъни 7,5 балл!!!

Дилдора Эламонова:

















