Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой илк Су-35 самолётларини қабул қилиб олди
Хитой томони 4++ авлодидаги Су-35 қирувчи самолётининг 4 донасини шартнома бўйича қабул қилиб олганини тасдиқлади. Мазкур битим 2015 йил декабрида имзоланган эди. Ҳарбий самолётларни топшириш белгиланган муддатда амалга оширилган, деб хабар қилмоқда Defense News агентлиги.
Умуман, шартномага мувофиқ, Россия томони Хитойга жами 24 дона Су-35 етказиб беради. Тахминларга кўра, Хитой Россиянинг авиация технологияларидаги янгиликлардан бохабар бўлиш мақсадида мазкур битимни имзолаган. Хитой томонини янги самолётлардаги Сатурн АЛ-41Ф1С (117) агрегати қизиқтирмоқда.
Айнан ушбу двигателлар Су-35 самолётининг ўта ҳаракатчанлигини таъминлайди. Таъкидлаш жоизки, бу двигатель бешинчи авлод қирувчи самолёти ПАК ФА (Т-50)га ўрнатилувчи АЛ-41Ф1 двигателининг соддалаштирилган намунаси ҳисобланади.
Су-35 4++ тоифасига кирса-да, қатор кўрсаткичлари билан бешинчи авлод самолётларидан унчалик ҳам фарқланмайди.
Мавзуга оид
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026
Хитой энергия соҳасида янги жаҳон рекордини ўрнатди
23:59 / 12.07.2026
Хитойликлар телефонларидан кўра электромобилларини тезроқ янгилашмоқда
00:34 / 12.07.2026