Кобулда яна портлашлар содир бўлди, ўнлаб қурбонлар бор
Афғонистон пойтахти Кобул шаҳридаги парламент мажмуаси биноси ҳудуди олдида 2 марта портлаш содир этилди. Бу ҳақда TOLO News хабар берган.
Маҳаллий ҳукумат хабарига кўра, портлашлардан бири Доруломон тумани ҳудудида худкуш террорчи томонидан амалга оширилган. Шунингдек, парламент биноси олдида портловчи қурилмалар ўрнатилган автомобиль портлатилган.
Терактлар оқибатида камида 21 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Sky News хабарига кўра, 45 киши жароҳатланган. Қурбонлар орасида парламентарийлар бор.
Бундан олдинроқ, Афғонистоннинг Ҳилманд вилояти маркази бўлмиш Лашкаргоҳ шаҳрида ҳукумат вакиллари ва жангарилар ўртасида сулҳ тузиш бўйича учрашув ўтказилаётганда портлаш рўй бериб, 7 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
23:26 / 06.11.2024
Бошқирдистонда кўмир ортилган 22 та вагон релсдан чиқиб кетди
17:04 / 22.10.2024
Қўшработда икки қаватли уй портлади. Бир оиланинг 4 аъзоси ҳалок бўлган
12:00 / 12.10.2024
Сергелидаги портлаш: 4 нафар айбланувчининг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди
18:11 / 07.10.2024