Маҳмуд Аббос АҚШ элчихонасини Қудусга кўчирмасликни илтимос қилди
Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос АҚШнинг янги президенти Дональд Трампга АҚШ элчихонасини Қудусга кўчирмаслик илтимоси билан мурожаат қилди. KUNA ахборот агентлигининг маълум қилишича, Аббос бу ҳақда Трампга юборилган мактубда айтган.
Аббос матнда "элчихонанинг Қудусга кўчирилиши хавфли эканини айтган ва Трампни бу қадам "икки халқ учун икки давлат" тамойили асосидаги тинчлик жараёни учун барбод қилувчи оқибатларга олиб келиши сабабли ундан воз кечишга чақирган ҳамда Шарқий Қудуснинг босқинчи Исроил ҳукумати томонидан қўшиб олиниши халқаро ҳуқуқга зид эканлигини таъкидлаб ўтган. Аббос шунингдек АҚШ элчихонасининг Қудусга кўчирилишига қарши чиқиш илтимоси билан Россия, Хитой, Франция, Германия ва Буюк Британия етакчилари номига мактублар йўллаган.
Қудуснинг мақоми Фаластин-Исроил ихтилофидаги асосий муаммолардан бири ҳисобланади. Исроилликлар 1967 йилдаги уруш оқибатида шаҳарнинг шарқий қисмини эгаллаб олишган. Улар Қудус Исроилнинг "ягона ва бўлинмас" пойтахти деб таъкидлаб келишади. Фаластинликлар эса шаҳарнинг бу ҳудудини ўз давлатлари пойтахтига айлантиришмоқчи.
Трамп сайловолди кампанияси вақтида президент бўлса, Қудуснинг Исроилнинг ягона ва бўлинмас пойтахти деб расман тан олинишига эришишини айтганди.
Мавзуга оид
14:47 / 07.11.2024
Фаластин президенти ва АДЛ бош котиби Фаластин ва Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди
14:08 / 06.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Фаластин қочоқларига ёрдам бериш агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни кескин қоралаймиз
16:18 / 05.11.2024
Исроилнинг уруш жиноятлари учун рамзий «Ғазо трибунали» тузилди
12:50 / 25.10.2024