Ўзбекистон | 01:14 / 10.01.2017
32061
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев: Қишлоқ аҳолиси операция амалиётларининг 90 фоизи Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда. Бу нотўғри!

5 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигининг янги раҳбарияти, марказлар раҳбарлари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқлари ва бошқа бир қатор мутасаддилар билан учрашди. Унда бугунги кунда тиббиёт соҳаси олдида турган камчиликлар ва муаммолар хусусида сўз юритилди. Шулар қаторида ихтисослашган тиббий ёрдам тизимига алоҳида эътибор қаратилди. 

"Ихтисослашган тиббий ёрдам тизимида ўз ечимини кутаётган муаммолар мавжуд. Бу борада қатор ишлар қилинди, лекин "Тизимнинг бугунги кундаги фаолияти талабга жавоб берадими?" деган савол пайдо бўлади. Минг афсуски, йўқ! Масалан, қишлоқ аҳолисининг операция амалиётларининг 90 фоизи Тошкент шаҳрида ўтказилмоқда. Бу нотўғри! Узоқ вилоятлардан Тошкентга етиб келгунча қанча харажат кетади?! Бу борада тизимли тақвимлардан фойдаланиш керак, яъни мутахассислар навбатма-навбат келиб, операцияларни ўша ерларда амалга оширишлари керак. Ихтисослашган тиббий марказлар фаолиятини танқидий ўрганиб чиқиш зарур", - дея таъкидлади Ш. Мирзиёев.

Шунингдек давлат раҳбари жойларда ўз йўналишлари бўйича услубий ёрдамлар кўрсатилмаётгани, мутахассислар малакаси оширилмаётганига диққатни қаратди. Ихтисослашган марказларни чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига яқинлаштириш кўламини ошириш мақсадга мувофиқлиги қайд этилди. Шу ўринда ихтисослашган марказлар стратегияси ва тактикаси танқид остига олинди. 

Мавзуга оид