Жаҳон | 08:25 / 11.01.2017
7458
1 дақиқада ўқилади

Пан Ги Муннинг укаси ва қариндоши порахўрликда айбланмоқда

АҚШ ҳукумати БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Муннинг укаси ва қариндошига порахўрлик бўйича айблов эълон қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ушбу иш Вьетнамда 800 млн долларлик бинолар мажмуасини сотишга уриниш билан боғлиқ. Айблов Пан Ги Муннинг қариндоши, Нью-Йоркда кўчмас мулк сотиш бўйича агент бўлиб ишлайдиган Чу Хён Панга ҳамда Пан Ги Муннинг укаси, Жанубий Кореянинг Keangnam Enterprises Co Ltd қурилиш компаниясида катта маслаҳатчи ҳисобланувчи Пан Ги Санга қўйилди.

Манхэттен суди хулосасига кўра, улар Яқин Шарқ мамлакатлари расмий вакилларини сотиб олиш мақсадида тил бириктиришда айбланмоқдалар. 

Мавзуга оид