Ўтган 2016 йил ҳар бир соҳада сарҳисобли йил бўлди. Бу йилда кимдир муваффақият сари одимлади, бошқа биров учун эса янги ғоялар имконияти туғилди, кимлар учундир эса ўз ғояларини амалга ошириш йили бўлди. Шуни айтиб ўтиш лозимки, сайтимиз фаолиятида ҳам кўзга кўринарли ишлар амалга оширилди. Ортга қараб, ўтган йил сарҳисобига назар ташлаганимзда, қилаётган меҳнатларимиз, амалга ошираётган ғояларимиз бежизга эмаслигини, ўзбек ўқувчисининг дунёқараши янада кенгайиб, Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларни кузатишда фаол бўлаётгани ва мана шу жараёнга озгина бўлсада ҳисса қўшаётганимиздан мамнун бўлдик.
Шу ўринда айтиб ўтишимиз лозимки, Кун.uz сайти ўз ишини 2012 йил 16 январидан бошлаган. Ўтган давр мобайнида жамият ҳаётида янгилик бўлган интернет журналистикаси соҳасида дадил қадам ташлаш дастлаб бизни бироз чўчитди, аммо одамларимизнинг талаб ва истаклари ва жамиятнинг тезкор,холис ахборотга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўз ғояларимизни амалда татбиқ этишга киришдек.

2012 йилдан 2013 йилга қадар бўлган вақт мобайнида сайтимизга ташрифлар сони 1 600 000 кишини ташкил этиб, унда кўрилган саҳифалар сони 5 200 000 тани ташкил этган эди.
Бу рақамлар 2015 дан 2016 йилгача бўлган давр оралиғида ижобий томонга ўзгарди: ташрифлар сони 32 000 000 кишини ташкил этди, 154 000 000 саҳифа кузатилди.
Бу ҳолат 2016 йилдан 2017 йилгача қуйидагича тус олди: Сайтга 66 345 000 киши ташриф буюрди ва унда 255 000 000 саҳифа ўқилди. Демак ўртача ҳисобда 2016 йил давомида сайтга бир кунлик ташрифлар сони 181 000 дан ортиқ киши бўлса, улар 698 000 дан ортиқ саҳифани кўришган.
Шу ўринда қўшимча қилишни лозим топдик: сайтга кирувчиларнинг 70 фоиздан ортиғи Ўзбекистон, 15 фоизи МДҲ давлатлари, 10 фоизи Осиёнинг бошқа давлатлари, қолган 5 фоизи дунёнинг бошқа давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Аудиториямизнинг аксарият қисми яъни 76 фоизи эркаклар булса, 24 фоизи аёлларни ташкил қилади!














