Жамият | 10:34 / 17.01.2017
6528
1 дақиқада ўқилади
Мексика штатларидан бирида 10 киши ўлик ҳолда топилди
Мексиканинг нотинч Герреро штатида бир кун ичида 10 киши ўлдирилган. Улардан 6 нафари бошидан жудо қилинган ҳолда топилган, деб маълум қилди штатнинг хавфсизлик масалалари бўйича масъул шахсларидан бири Роберто Альварес.
Унинг айтишича, 6 нафар бошсиз жасад штатнинг муъмурий маркази Чильпансинго шаҳрида машинада ташлаб кетилган ҳолда топилган.
Яна 4 нафар жасад Чилапа шаҳрида топилган: икки жасад йўлда ташлаб кетилган, яна икки жасад уйлардан бирида топилган.
Герреро штати Мексиканинг жиноятчилик даражаси энг юқори бўлган штатларидан бири ҳисобланади. Бу ерда жиноий тўдалар АҚШга гиёҳванд моддалар транзит қилишга назоратни қўлга олиш учун жанг олиб борадилар.
Мавзуга оид
21:03 / 29.10.2024
Аспирант тасодифан Мексика жунглиларида йўқолган шаҳарни топди
14:10 / 21.10.2024
Мексика ҲДК саккиз тоннадан ортиқ наркотикни мусодара қилди
20:19 / 07.10.2024
Мексикада лавозимига тайинланганига 6 кун бўлган мэр ўлдириб кетилди
00:24 / 02.10.2024