Австралия ҳукумати таркибида ўзгаришлар амалга оширилди
Австралия бош вазири Малколм Тернбулл мамлакат вазирлар маҳкамасида қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бунга яқинда юз берган можаролар туфайли соғлиқни сақлаш ва спорт вазири Сьюзан Лининг истеъфога чиқиши сабаб бўлган, деб ёзади The Australian.
Қайд этилишича, Австралия соғлиқни сақлаш ва спорт вазири лавозимига Грег Хант тайинланган. Бунгача Хант мамлакат саноат, инновациялар ва фан вазири бўлиб келган. Хантнинг ўрни вазирлар маҳкамаси котиби бўлиб ишлаган Артур Синодиносга ишониб топширилган.
Тернбуллнинг сўзларига кўра, янги тайинловлар йирик ўзгариш ҳисобланмайди, балки бир истеъфо билан боғлиқ кадрлар алмашинувидир.
Нашрга кўра, янги вазирлар келаси ҳафта бошида Канберрада қасамёд қилишади.
Мавзуга оид
21:49 / 12.12.2024
Австралия интернет компанияларни маҳаллий ОАВ контенти учун пул тўлашга мажбур қилади
18:11 / 11.12.2024
Австралиядаги лабораторияда ўлимга олиб келувчи вируслар солинган юзлаб флаконлар йўқолди
00:26 / 11.12.2024
Австралия Tomahawk ракетасини муваффақиятли учирган дунёдаги уч давлатдан бирига айланди
14:31 / 09.12.2024