Politico: 62 нафар демократ Трампнинг инаугурациясига келмайди
АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг инаугурация маросимини бойкот қилишга қарор қилган Демократик партия вакиллари сони ўсишда давом этмоқда. Бу ҳақида Politico нашри хабар берди.
Таъкидланишича, норозиликлар тўлқини Трампнинг таниқли фуқаролик ҳуқуқлар ҳимоячиси, конгрессмен Жон Льюисни танқид қилганидан кейин бошланган.
Манбада маълум қилинишича, маросимга атиги бир кун қолганда 62 нафар демократ Вашингтондаги инаугурацияда қатнашишдан воз кечган. Аризона, Калифорния, Флорида, Жоржия, Иллинойс, Кентукки, Мэн, Мэриленд, Массачусетс, Мичиган, Миннесота, Миссисипи, Миссури, Нью-Ҳэмпшир, Нью-Жерси, Нью-Йорк, Шимолий Каролина, Оҳайо, Орегон, Пенсильвания, Теннесси, Техас, Виржиния, Вашингтон ва Висконсин штатлари сенаторлари шулар жумласидандир.
Мавзуга оид
14:57 / 12.03.2024
Демократлар ёки республикачилар – АҚШда қайси партия вакили энг кўп президент бўлган?
19:38 / 13.05.2023
Республикачилар Байденнинг ақлий қобилиятини синовдан ўтказишни талаб қилишди
20:17 / 01.03.2023
Тошкентда ўтказиладиган жаҳон чемпионатини бойкот қилган бокс федерацияларига интизомий иш очилди
14:22 / 26.05.2022