Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:40 / 22.01.2017
7573
1 дақиқада ўқилади
Ҳиндистонда юз берган поезд ҳалокати оқибатида қурбон бўлганлар сони 36 кишига етди
Фото: Reuters
Ҳиндистон шарқида йўловчи поездининг изидан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 36 нафарга етди, деб хабар қилмоқда Hindustan Times газетаси.
Аввалроқ, 32 кишининг қурбон бўлгани ва 50 кишининг жароҳатлангани маълум қилинган эди.
"Қутқарув амалиёти деярли якунланди. Бизнинг биринчи галдаги вазифамиз, яраланганлар ҳақида қайғуриш ва уларнинг шифохонада даволанишларини таъминлаш. Шунингдек, барча вагонларда одамлар қолмаганига ишонч ҳосил қилиш", — деган темир йўл хизмати вакили.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш