Жаҳон | 01:06 / 26.01.2017
7559
1 дақиқада ўқилади

Трамп чегарани қўриқлаш ва иммиграция ҳақидаги фармонларни имзолади

АҚШ президенти Дональд Трамп чегарани муҳофаза қилиш ва иммиграция ҳақидаги фармонларни имзолади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер бу фармонлар чегарада тўсиқлар қуриш, жиноий ўтмишга эга ноқонуний муҳожирларни оммавий равишда чиқариб юбориш, муҳожирларни федерал ҳукуматларга топширишдан бош тортувчи шаҳарларни федерал бюджетдан молиялаштиришни тўхтатиш каби чораларни ўз ичига олишини айтган.

Унинг айтишича, АҚШдан унинг ҳудудида ноқонуний равишда бўлган ва жиноятчилик учун судланган одамларни чиқариб юбориш устувор бўлади. Улар белгиланган жазони ўтаб бўлганларидан кейин қўлларига "асл юртларига патталари" тутқазилади. Спайсернинг айтишича, давлатлар ўз фуқароларини қабул қилишларига тўғри келади, йўқса уларнинг бошқа фуқароларига виза берилмайди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид