Жаҳон | 09:28 / 27.01.2017
14521
2 дақиқада ўқилади

Дубайда бахт фабрикаси очилди

Дубайда дунёдаги энг яхши давлат хизматларини ишлаб чиқариш ва тақдим этиш асосий вазифаси бўлган истеъмолчилар бахт фабрикаси очилди. Янги компанияни очилиш маросимида вице-президент, БАА бош вазири ва Дубай ҳокими Муҳаммад бин Рашид Аль Мактум амирлик давлат органлари томонидан кўрсатилаётган иш суръатини жадаллаштириш ва хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Олдинга қўйилган мақсадлар яқин икки йил ичида амалга оширилиши зарур. «Бизнинг ҳукумат идораларимиз яқин икки йил давомида дунёдаги энг яхши давлат хизматларини тақдим этишини истайман. Биз барча ташкилотлардан янги фабриканинг ижодий ва инновацион ғояларига асосланиб, хизматлар етказишни такомиллаштириш бўйича барча зарурий ҳаракатларни кутиб қоламиз», - дея қайд этди шайх Муҳаммад. 

Дубай ҳокими тақдим этилаётган давлат хизматлари яхшиланишини шахсан ўзи назорат қилишини таъкидлаб ўтди. 

Шайх Муҳаммад истеъмолчилар бахти ҳукумат идоралари учун энг муҳим устувор масалалардан эканлигини қайд этди. «Ҳукумат инсонларга хизмат қилиш, уларга ўз имкониятларини рўёбга чиқаришда ёрдам бериш учун мавжуддир. Исталган ҳукуматнинг асосий вазифаси – инсонларни бахтли қилиш, уларнинг интилишларини амалга ошириш ва умидларини оқлаш», - дея изоҳлади БАА президенти ўринбосари. 

Истеъмолчилар бахти фабрикаси – амирликнинг ажойиб ташаббуси бўлиб, мақсадларга эришиш учун жамоавий ишлашни талаб қилади ва мамлакат ҳамда миллий ғояларни ривожлантириш бўйича ҳукумат қарашларига масъул ҳисобланади. Шу куни шайх Муҳаммад хусусий сектор корхоналарида иш билан таъминлаш бўйича ёшларнинг имкониятини ошириш тўғрисида битим имзолади. 

Мавзуга оид