Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Туркия биргаликда ИШИДга зарба берди
Фото: AFP 2017
Россия ҳарбий-коинот кучлари ва Туркия ҳарбий-ҳаво кучлари 26 январда Суриянинг Ҳалаб вилоятида ИШИДга қарши биргаликдаги ҳаво операциясини ўтказдилар. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Операция Ҳалаб вилоятидаги Ал-Боб аҳоли пунктида ўтказилган. Зарбалар оқибатида жангариларга тегишли учта бошқарув пункти ва алоқа узели ҳамда бир нечта мустаҳкамланган таянч пунктлари йўқ қилинган.
Таъкидланишича, Москва ва Анқаранинг ҳаракатлари Сурия томони билан келишилган ҳолда амалга оширилган.
Россия томонидан операцияга Су-24М бомбардимончи ва Су-35С қирувчи самолётлари, Туркиядан эса F-16 ва F-4 қирувчи самолётлари жалб қилинган.
Мавзуга оид
07:44
Туркияда яшаш рухсатномаси учун тўлов миқдори ошгани рад этилди
07:38
Россия ва Украина вақтинчалик сулҳ эълон қилди
09:23 / 04.05.2026
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
16:56 / 01.05.2026