Украина қурол-яроғ экспортини оширмоқчи
Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат қурол-яроғи экспортини ошириш ҳақида топшириқ берди. Бу давлат бюджетига валюта тушумларини кўпайтириш мақсадида амалга оширилади, деб хабар берди Украина етакчиси матбуот хизмати.
"Фақатгина экспорт шартномалари туфайли Украина томонидан ишлаб чиқилган янги қурол-яроғлар яшикларда, очилмаган ҳолда қолиб кетишининг олдини олиш мумкин. Улар Украина экспортининг икки фоизини ташкил этади. Биз валюта тушумлари манбаси сифатидаги бу кўрсаткични янада ошириш ҳақида топшириқ бердик", - деган Порошенко Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши йиғилишида.
Унинг таъкидлашича, экспорт ишлаб чиқаришни кенгайтириш, янги технологияларга маблағ йўналтириш, кишиларни ўқитиш ва армияни керакли қурол-яроғ билан таъминлаш имконини бермоқда.
"Биз Украинада ишлаб чиқарилган қуролга ортиб бораётган талабни қўллаб-қувватлашимиз лозим... Бугунги кунда мамлакатимизда чиқарилган қурол-яроғ турлари билан бозорда кўпроқ ўринга эга бўлиб бормоқдамиз", - дея қўшимча қилди у.
Президентнинг эслатишича, мудофаа буюртмаси 67 фоизга эскириб қолган ишлаб чиқариш фондларида амалга оширилмоқда. Баъзи бир корхоналарда эса бу кўрсаткич – 80 фоизга тенг экан.
Мавзуга оид
11:29
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
21:09 / 05.11.2024
Сайловдан кейин Америка Россия ва Украинага нисбатан сиёсатини ўзгартирадими?
15:30 / 05.11.2024
Зеленский: Октябрда Украинага 2 мингдан ортиқ дрон ҳужум қилди
14:50 / 05.11.2024