Ўтган ҳафта мобайнида дунёнинг барча бурчакларида ўзига хос турли воқеалар бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси қизиқарли ва диққатга сазовордир. Аммо ана шу воқеалар суратлар орқали қабул қилинса, у янада жонланади, янада бойийди.
Душанба куни АҚШ президенти Дональд Трамп сайловолди кампаниясида берган ваъдаларини бажаришга киришди. Энг аввало, у Қўшма Штатларни Транстинч океани ҳамкорлигидан чиқиши ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда илк таассуротлар

Tesla’нинг расмий сайтида Model X 100D ва Model S 100D янги моделлари ҳақида маълумот пайдо бўлди. Унга кўра, янги Model S аввалгисига қараганда 30 км кўпроқ масофага, яъни бир қувватланиш билан 539 км.га ета олади. Model X 100D кроссовери эса, қўшимча қувватланишсиз 475 км (аввалгисдан 10 км кўпроқ)ни ортда қолдира олади.

Сешанба куни Samsung Electronics сўнгги уч йил ичида энг яхши квартал ҳақида хабар берди. Компания Galaxy Note 7 флагманининг ёниб кетиши билан боғлиқ ҳолат учун IV кварталдаги операцион даромадни 1,79 млрд долларга тушиб кетишини прогноз қилган эди. Фақат IV кварталдагина хотира картаси, OLED ва суюқ кристалли дисплейлар савдосида омадли бўлди.

Бундан ташқари, айрим нашрларда Samsung Galaxy S8 флагмани ҳақида батафсил маълумотлар пайдо бўлди. iPhone’нинг асосий рақобатчисидан бу гал қандай янгилик кутиляпти?



















