Якунига етган ҳафта воқеаларга бой бўлди. Испаниядаги шов-шувлар, Англиядаги футбол шоулари, Италиядаги етакчиларнинг муваффақиятсизликлари... Tribuna.Uz уик-энднинг энг эсда қоларли воқеаларини эслаб ўтишга қарор қилди.
Яна жабрдийда ролида «Барселона»
«Голни аниқлаш технологияси? Испанияга бу қимматлик қилади», деганди «Реал»га ишқибозлик қилишини яширмайдиган Ла-лига президенти Тебас. Ўтган ҳафтанинг якуни Испания чемпионати ташкилотчиларига маблағдан жиҳатидан эмас обрў жиҳатдан яхшигина қимматга тушди, дейиш мумкин. «Бетис»га қарши учрашув бош ҳакам Эрнандес Эрнандес «Барселона»нинг чизиқни бир метр кесиб ўтган голини ҳисобга олмади. Бу эса танқидчиларнинг кескин муносабатларига сабабчи бўлди. «Барселона» бош мураббийи Энрике бу борада эҳтиёткорроқ фикр бўлдирган бўлсада, ҳакамларга ёрдам зарурлигини эслаб ўтди.
Бу билан Испанияда ҳакамлик мавзуси ёпилиб қолмади. Чемпионлик учун яна бир даъвогар «Севилья» футболчиси Пареха иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан сийланди. Натижада жамоа Барселонадан мағлубият билан қайтди. Бундан эса «Реал» унумли фойдаланиб қолди. «Сосьедад»ни йирик ҳисобда мағлуб этган мадридликлар битта кам учрашув ўтказган ҳолда рақибларини 4 очкога ортда қолдириб кетмоқда.
Жиловланмаган Англия

















