Light | 16:37 / 02.02.2017
19464
2 дақиқада ўқилади

Don'tPanic: Атлантида Ҳинд океани тубидан топилган

Ҳиндистон ва Мадагаскар ўртасида жойлашган қадимий қитъа Маврикий ороли бўйидан топилган. Шундай экан, қачонлардир айнан шу қитъа сирли Атлантида бўлганини тахмин қилиш мумкин. Don'tPanic шу ҳақида маълумот берди

Вулқонли Маврикий ороли атиги 8 миллион йил аввал шаклланган. Оролдаги жинсларни таҳлил қилиш чоғида олимлар қитъа плиталарининг ғалати бўлакларига дуч келишди. Спектрал таҳлил унинг аниқ ёшини белгилади - тахминан 3 миллиард йил. Тадқиқотчилар қитъадаги минерал жинсларига хос бўлган цирконга дуч келишди. 

"Бу ерда шунча йиллик цирконнинг топилганининг ўзиёқ Маврикий остида континентал келиб чиқишга эга қадимий жинслар мавжудлигига ишора қилади", - дейди тадқиқот муаллифи Луис Эшваль.

Ҳинд океани тубидаги континентал плита бу минтақанинг гравитацион аномалиясини ҳам изоҳлаб беради, бу кўп йиллардан бери олимларни ўйлантириб келарди. Ҳозирча қадимий цивилизация излари топилмаган, бироқ энди буни вақт ҳал қилади.  

Мавзуга оид